Жамият
Тошкентда Nexia-3 русумли автомашина устига дарахт қулаб тушди ва йўловчи ўриндиғида ўтирган 26 ёшли қиз ҳалок бўлди.
“Миллар” кўрсатувида маълум қилинишича, 12 ноябрь куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган фожиада йўл бўйлаб кетаётган Nexia-3 русумли автомашинанинг устига тўсатдан улкан дарахт қулаб тушган.
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари орқа йўловчи ўриндиғида ўтирган қизга очиқ бош жароҳати ташхисини қўйишган. Жабрланувчи зудлик билан касалхонага етказилган, аммо кўрсатилган муолажаларга қарамай, у вафот этган. Машина ҳайдовчиси омон қолган.
“Содир бўлган фожиа бахтсиз ҳодисадир, чунки йиқилган дарахтни кўздан кечириш пайтида ҳеч қандай қуриш белгилари топилмади, дарахт мутлақо соғлом эди”, дейди Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходими.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ