Жамият
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилди.
11 ноябрь кунги 193-сонли президент фармонига асосан, рўйхатга қуйидаги 19 та фаолият тури қўшилди:
қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;
уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;
атлас ва адрас тўқиш;
майда мунчоқ (бисер) тикиш;
дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;
қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;
қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;
пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;
уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;
ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
миллий тақинчоқлар ясаш;
кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.
Шу тариқа, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхати 101 та бандга етди.
Рўйхатга киритилган фаолият турлари билан шуғулланувчи жисмоний шахслар Солиқ иловасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, қонуний ишлаши мумкин. Улар даромад солиғидан озод этилган, фақат 1 йил учун 1 БҲМ – 330 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари лозим.
2024 йилдан эътиборан йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларни якка тартибдаги тадбиркорлар каби 4 фоизлик солиққа тортиш режалаштирилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ