Қашқадарёда эркак шаръий никоҳдаги хотинини ўлдириб, 31 метрли қудуққа кўмиб юборди. Жиноят 2 йил ўтиб очилди

Сақлаш
17:56 / 03.12.2021 917 0

«Ўзбекистон» телеканалидаги «Бир жиноят изидан» кўрсатувида узоқ йиллардан бери очилмаган, охирига етказилмаган жиноят ишларининг айримлари ҳақида ҳикоя қилинди.

 

Маълум қилинишича, Қашқадарёнинг Косон туманида эркак шаръий нигоҳда бўлган аёлини таёқ билан уриб ўлдириб, ҳовлидаги қудуққа кўмиб юборган.

 

Қайд қилинишича, Косон тумани ИИБнинг 2021 йил 2 ноябрдаги хабарига кўра, Косон туманида яшовчи Қўйчи Тўраевнинг 3-турмушидан бўлган фарзанди Турсунтош Тўраева ўзининг кўрсатмасида марҳума онаси Гулсара Холмоновани муқаддам 2019 йил 15 март куни отаси таёқ билан калтаклаб қасддан ўлдирганлигини маълум қилган. Қизнинг сўзларига кўра, отаси ўз жиноятини яшириш учун жасадни ҳовлидаги фойдаланилмай келинаётган 31 метрли чуқурликдаги эски қудуқ тубига ташлаб тупроқ тортиб юборган. Ҳатто у ўз фарзандларига қудуқ устига кул ва ахлатларни ташлашни буюрган.  

 

Ҳолат юзасида айбланувчи Қўйчи Тўраевнинг ўзидан тушунтириш олинганда қизининг кўрсатмаларини тасдиқлаб, ўша куни маст ҳолатда бўлганини маълум қилган.

 

Тезкор-тергов гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилган тезкор қидирув, чуқурни кавлаш ишлари натижаси аёлнинг жасади чириш аломатлари билан топилган. 

 

Ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//