Иқтисод
Ўзбекистон Марказий банки 2023 йил учинчи чораги учун истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Тадқиқотда респондентларнинг даромадлари ва харажатлари, уларнинг жамғармага мойиллиги, шунингдек, келажакдаги эҳтиёжлари таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг ИИИ чорагида истеъмол кайфияти индекси (ИКИ) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгаришсиз шаклланиб, 24,3 бандни ташкил этган.
Ўзбекистонликларнинг аксарият қисми маблағларини таълим (15,8 фоиз), уй-жой таъмири (6,6 фоиз), автомобиль (18,2 фоиз), даволаниш (11 фоиз), уй-жой хариди (3,9 фоиз) ҳамда маиший техника харидига (6,3 фоиз) сарфлаган.
Келгуси ойларда респондентларнинг 10,6 фоизи пул маблағларини уй-жой таъмирига, 15,3 фоизи — таълимга, 9,6 фоизи — автомобиль харидига, 8,3 фоизи — даволанишга, 7,6 фоизи — кўчмас мулкка, 8,3 фоизи — тўйга сарфлаш ниятида.
Келгусида даромадлари кўпайишини кутаётганлар улуши ўтган йилнинг мос даври даражасида шаклланиб, 65 фоизга тенг бўлган. Даромади ошишини кутаётган респондентларнинг кўпчилиги 5-7 миллион сўм, 7-10 миллион сўмгача ва 10 миллион сўмдан юқори даромадга эга гуруҳларга тўғри келган. Даромади нисбатан пастроқ (2 миллион сўмгача ва 2-3 миллион сўм) бўлган аҳоли вакилларининг келгусида даромади ортиши бўйича кутилмалари қолган даромад гуруҳларига нисбатан ижобий шаклланган.
Март ойида ПМТИ экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёти давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари, ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолатини таҳлил қилганди. Унга кўра, мамлакатдаги ёш оилалар даромадининг асосий қисмини қарз тўлашга сарфлаётгани маълум бўлган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ