Маданият
Бухородаги “Масжиди Калон”га пластик ва алюминий ромлар ўрнатилгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, “Масжиди Калон” Мусулмонлар идорасининг Бухоро вилояти вакиллигига масжид сифатида фойдаланиш учун топширилган. Пластик ва алюминий ромлар 2016 йилда намозхонларга қулайликлар яратиш мақсадида масжид маъмурияти томонидан ўрнатилган.
Ҳукумат томонидан тасдиқланган “Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича 2023 йилги Манзилли дастур”га асосан “Масжиди Калон”ни ҳам реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги илмий-эксперт кенгаши ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан маъқулланган.
Ҳозирда мазкур лойиҳа асосида масжидни реставрация қилишнинг 1-босқичи доирасида том қисмини таъмирлаш ҳамда конструктив жиҳатдан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, масжиддаги пластик ва алюминий ромларни бинонинг архитектурасига мос келадиган анъанавий ёғоч ромларга алмаштирилади. Мазкур ишлар таъмирлашнинг 2-босқичида амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, агентлик объектга кириш пуллик эканига ҳам изоҳ бериб ўтар экан, кириш билетларини сотишдан тушган маблағлар объектни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларига сарфланишини маълум қилди.
“Ҳақиқатан ҳам масжидга маҳаллий ва хорижий саёҳатчилар учун кириш пуллик бўлиб, намозхонлар ва зиёратчилар учун алоҳида кириш жойлари мавжуд бўлиб улардан йиғим ундирилмайди”, — дейилади изоҳда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ