Жамият
Фарғона шаҳрида ўз уйида мурдаси топилган аёлнинг қотили 14 йил ўтиб топилди. Бу ҳақида «Бир жиноят изидан» кўрсатувида маълум қилинди.
2007 йил ноябрь ойида Фарғона шаҳрида яшовчи Муҳаббат Холбекованинг мурдаси ўз уйида қотиллик жинояти излари билан топилган. Марҳума қасддан бўғиб ўлдирилган бўлиб, ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Аммо тезкор тергов ишлари олиб борилганига қарамай, жиноятчилар аниқланмагани сабабли жиноят иши тўхтатилади.
2021 йилда жиноят иши Бош прокуратура томонидан қайта очилади. Тергов ишлари давомида воқеа жойидаги бармоқ излари папилон тизимидаги бармоқ излари билан солиштирилганда фуқаро Таваккал Мўйдиновга тегишли экани аниқланади.
Тергов давомида маълум бўлишича, фуқаро М.Т ва Р.А.лар 2007 йилнинг 4 ноябрь куни марҳуманинг уйига у ва дугонаси билан дам олишга келишади. Аммо ўртада жанжал чиқиши оқибатида фуқаро Р.А. Муҳаббат Холбековани бўғиб ўлдиради. Шундан сўнг йигитлар марҳумага тегишли телефон, двд аппаратини олиб чиқиб кетади.
Фарғона шаҳар суди томонидан Раҳманов Акром Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97 моддаси, 1-қисми билан айбланиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77355
Жамият
56493
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ