Жамият
Синоптиклар Ўзбекистон бўйича 10-12 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун, жума куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
11 ноябрь, шанба куннинг иккинчи ярмида Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб яна ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталабки соатларда Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.
10-12 ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 11 ноябрь ва 12 ноябрда кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида кучли бўлади.
Бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлиши сақланиб туради.
Тошкентда 10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 11 ноябрда кечга томон ёмғир ёғади. 12 ноябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Кундуз кунги ҳарорат бугун ва эртага ҳарорат +16...+18 даража, якшанба куни эса +13...+15 даража, кечаси +4...+7 даража атрофида бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 11 ноябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77367
Жамият
56498
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ