Ўзбекистонлик олима аёл UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди

Сақлаш
16:58 / 10.11.2023 1959 0

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ўзбек-хитой қўшма лабораторияси раҳбари, микробиолог Дилфуза Эгамбердиева UNESCO-Карлос Финлей мукофоти билан тақдирланди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, у мазкур мукофотга ўсимлик ва микробиомларнинг ўзаро таъсири, ўсимликларнинг стрессга чидамлилиги, тупроқ биологияси ва микроблар хилма-хиллиги соҳасидаги тадқиқотлари учун лойиқ кўрилган.

Дилфуза Эгамбердиеванинг тадқиқотлари экологик ва ижтимоий мақбулликка йўналтирилган.

UNESCO-Карлос Финлей мукофоти UNESCO ва Куба ҳукумати томонидан молиялаштириладиган икки йилда бир маротаба бериладиган илмий мукофотдир. Мукофот ўзининг сариқ занг касаллиги бўйича тадқиқотлари билан машҳур кубалик шифокор ва микробиолог Карлос Хуан Финлей шарафига қўйилган. Микробиология соҳасида эришган салмоқли ютуқлари учун олимлар ёки илмий-тадқиқот муассасалари мазкур мукофот соҳиби бўла оладилар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//