Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2023 йилнинг 9 ноябрь куни Италия Республикаси президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг хабар қилишича, Тошкент халқаро аэропортида уларни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
.jpg)
Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.
Хабар қилинишича, ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Кун тартибидан Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил июнь ойидаги Италияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, президент Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ