Спорт
Тасс ахборот агентлигининг маълум қилишича, Игор Полянский Токио ўйинларида триатлон бўйича 43-ўринни эгаллаган.
Россиялик триатлончи Игор Полянскийдан олинган допинг — тест эритропоетин учун салбий таҳлил натижасини берди. Бу ҳақда Халқаро триатлон федерацияси матбуот хизмати хабар берди дейилади нашрда.
Тест намунаси 21-июл куни Владивостокда россиялик спортчилар Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган мусобақадан ташқари антидопинг назорати доирасида олинган. Спортчи Б намунасини таҳлил қилишни сўраш ва Спорт арбитраж суди (CAС)га эътироз билдириш ҳуқуқига эга.
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WAДA) аккредитациясидан ўтган лаборатория Халқаро триатлон федерациясига 5-август куни воқеа ҳақида хабар берган.
Маълумот учун, Полянский 31 ёшда. У икки марта халқаро Олимпиада ўйинларида иштирок этган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ