Сиёсат
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди.
Фурқат Сиддиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинлангани тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.
Фурқат Сиддиқов бунгача Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “OʼzDeuElektroniks” ҚК, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган.
2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ