
Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна 108 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари топширилди. Бу ҳақда “Oʼzavtosanoat” матбуот хизмати хабар берди.
Режалаштирилган жами 1000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда.
Мазкур ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа президентининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
20-центабр куни Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё вилоят филиалларига 100 та Volkswagen Caddy топширилганди.
Президентнинг 2021 йил 27 майдаги ва 2022 йил 16 июндаги қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд Дамас ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги транспорт воситаларини 2022—2024 йилларда янгилаш белгиланган.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ