Жамият
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида икки ёш никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди.
Қайд этилишича, келин шаҳарнинг “Амири” кутубхонаси мудираси бўлиб ишлаган, йигит эса китоб ўқишга бу кутубхонага тез-тез ташриф буюриб турган. Шу ерда танишган икки ёш никоҳини ҳам кутубхонада ўтказишга қарор қилган.
“Ўқишдан бўш вақтларим шу ерга кўп келаман, китоб мутолаа қиламан. Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада 2023 йил июлда учратганман”, — дейди куёв.
Лавҳага кўра, уларнинг ота-онаси ҳам бундан хурсанд. “Бахтиёржон тўртинчи фарзандим, ниҳоятда китобсевар. Ойлик олиши билан китоб сотиб олиб, шу ерга келиб ўқир эди. Келинимни ҳам шу ерда учратиб, бир-бирларига маъқул келибди. Тақдир экан, никоҳ жараёнида қатнашиб турибмиз”, — дейди куёвнинг онаси.
Тадбирда Қўқон шаҳри ҳокими Маъруф Усмонов ҳам иштирок этиб, ёшларга бахт тилаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ