Тожикистон дунёнинг энг хавфсиз давлати деб топилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Сақлаш
15:25 / 08.11.2023 1196 0

Американинг Gallup жамоатчилик фикри институти Тожикистонни дунёнинг энг хавфсиз давлати деб топди.

2022 йилда 141 мамлакатда ўтказилган тадқиқотда жиноятчилик даражаси ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ишончни аниқлаш мақсадида 146 мингдан ортиқ киши (ҳар бир мамлакатда бир минг киши) орасида сўров ўтказилган.

Тожикистон рейтингда 96 балл билан биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Тожиклар Финляндия ва Исландия каби давлатларни ҳам ортда қолдирган.

Сўровда қатнашган тожикистонликларнинг аксарияти маҳаллий полицияга ишонч билдириши ва тунги сайрларда хавф-хатар сезмасликларини айтгани қайд этилган.

Ўзбекистон 90 балл тўплаб, ушбу рейтингда 4-поғонани эгаллаган. Дания, Индонезия, Косово, Словения каби мамлакатлар ҳам 90 баллдан тўплаган.

Рейтингнинг сўнгги ўрнида 49 очко тўплаган Либерия жойлашган.

Сўровда қатнашган фуқаролар қай тарзда танлаб олингани ва уларга қандай саволлар берилгани маълум эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//