Жамият
7 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Шовот туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ойбек Мадаминович Холбоев Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ойбек Холбоев 1974 йил 15-центабрда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 1996 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган.
2014 йилда Шовот тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси, 2014−2017 йилларда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017−2018 йилларда Хоразм вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, 2018−2019 йилларда Боғот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, сўнгра ҳокими бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар у 2019 йилдан буён Урганч шаҳри ҳокими бўлган.
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса Шуҳрат Курвондурдиевич Аҳмедов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шуҳрат Аҳмедов 2023 йилнинг апрель ойидан буён Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ