Тошкент аэропорти яқинидаги йўл ўтказгич танклар билан синовдан ўтказилди

Сақлаш
14:55 / 07.11.2023 1203 0

Тошкент шаҳрининг Бобур кўчаси ва “Тошкент” халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якунланди.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, йўл ўтказгич амалда синаб кўрилган. Ундан 4 та автотрейлер (ҳар бири 35 тонна) ва 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) ўтказилиб, 300 тонна юклама берилган.

Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич мустаҳкам экани, берилган юкламадан ҳам ортиғига бардошли экани аниқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//