Open Budget'да 1,5 мингдан кўп овоз тўплаб, ютмаган айрим лойиҳаларни 2024 йилги давлат буджетидан молиялаштириш режалаштирилмоқда

Сақлаш
22:02 / 06.11.2023 1159 0

Open Budget лойиҳасида 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган айрим лойиҳалар учун маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Бюджетномага кўра, 2023 йилда Open Budget ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар таҳлиллари асосида жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш харажатларига 2024 йил Давлат бюджети лойиҳасида маблағлар кўзда тутилган.

Давлат бюджети лойиҳасида 2024 йилда Ташаббусли бюджет учун 7,0 трлн сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

Вазирликка 2024 йилда республика бюджетидан 91,9 трлн сўм маблағ ажратилган бўлса, шундан вазирлик харажатлари таркибида 18,1 трлн сўм кейинчалик қайта тақсимланадиган айрим маблағлар назарда тутилган.

Ушбу қайта тақсимланадиган маблағлар қаторида ташаббусли бюджет жараёнларида қўшимча тарзда ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун 2,1 трлн сўм ажратилиши белгиланган.

2022 йилда Президент Open Budget лойиҳасида қатнашиб, 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, аммо ғолиб бўла олмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 млрд сўм ажратишга кўрсатма берганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//