Тошкентдаги айрим кўчалар 3 кунга ёпилади (рўйхат)

Сақлаш
15:42 / 06.11.2023 1121 0

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади.

Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Жумладан,

1. Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур – Шота Руставели чорраҳасигача;

2. Нукус – Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

3. Ойбек – Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

4. Ислом Каримов – Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;

5. Шароф Рашидов – Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

6. Навоий – Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;

7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;

8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

 

 

Ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.
 

“Ҳайдовчилардан шу кунларда йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади”, — дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//