Чиноз ҳокими газетага мажбурий обуна ташкил этмоқчи бўлди

Сақлаш
16:17 / 03.12.2021 911 0

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков туманда 2022 йил учун «Чиноз ҳаёти» ижтимоий-сиёсий газетаси обунасини ташкил этиш тўғрисида фармойиш имзолаган.

 

Унда Чиноз туманида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ҳудудда аҳоли, айниқса, раҳбар ва ходимларнинг  иқтисодий, сиёсий ва соғлом мафкуравий ахборотга бўлган талабини қондириш мақсадида «Чиноз ҳаёти» газетасига обунани уюштириш кўзда тутилган.

 

Обуна уюштириш учун ҳокимнинг биринчи ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилиши белгиланган бўлиб, унинг таркибида «Чиноз ҳаёти» газетаси бош муҳаррири, халқ таълими, молия бўлими бошлиқлари ҳамда тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳам киритилган. Улар бошчилигидаги ташкилотларда “Чиноз ҳаёти” ижтимоий-сиёсий газетасига обуна бўлишни тарғиб этилиши белгиланиб, тавсия этилган бир йиллик обуна нусхаси сони 5498 тани ташкил этган. Хусусан, тумандаги барча мактабларга 1000 дона, тиббиёт муассасаларига 1000 дона, тадбиркорларга 1000 дона, ҳар бир маҳаллага аҳоли билан бирга 10 донадан обуна бўлиш тавсия этилади.

 

Адлия вазирлиги Чиноз туман адлия бўлими газетага мажбурий обуна ноқонуний деб топиб, 15 ноябрь куни ҳокимликка мазкур фармойишни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритганини маълум қилди. Унга асосан мазкур фармойиш Чиноз туман ҳокимининг 30 ноябрдаги қарори билан бекор қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//