Жамият
Президент Администрациясида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Ғайратулла Ёзиев Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қаҳраман Сариев Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Улуғбек Муҳаммадиев Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Умар Исмоилов Президент Халқ қабулхонаси раҳбари биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ