Жамият
Бухоро UNESCO'нинг нуфузли “Ижодкор шаҳарлар тармоғи” дастурига қўшилди. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм'даги каналида маълум қилди.
Саида Мирзиёевага кўра, ушбу кўҳна шаҳарнинг тарихий ва маданий мероси жаҳон ҳамжамиятининг муносиб эътирофига сазовор бўлгани ниҳоятда муҳим воқеа. 2025 йилда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Бухорода замонавий дизайн ва ҳунармандчилик бўйича биринчи Биеннале бўлиб ўтади.
“Ишончим комилки, Биенналенинг Бухорода ўтказилиши халқаро жамоатчиликнинг эътиборини жалб этади, қадим шаҳарнинг ҳам мутахассислар, ҳам сайёҳлар томонидан янада чуқурроқ ўрганилишига туртки беради”, — деб ёзади Мирзиёева.
Бухоро UNESCO'нинг “Ижодкор шаҳарлари тармоғи” дастурига “Амалий безак ва халқ санъати” йўналиши бўйича киритилган Марказий Осиёдаги илк шаҳар бўлди. Мазкур дастур дунёнинг жами 300 дан ортиқ шаҳрини ўз ичига қамраб олади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ