Маданият
Шу кунларда Фарғона вилоятида катта адабиёт байрами бўлиб ўтяпти. Вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, 1-3 декабрь кунлари фарғоналик адабиёт дарғалари ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашув ва хотира кечалари ташкиллаштирилмоқда.
Жумладан, 1 декабрь куни Қўқонда устоз Умарали Норматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ижодий кеча, Риштонда “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” фахрий унвонига муносиб кўрилган ёзувчи Исажон Султон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. 2 декабрь куни Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан шоир номидаги ижод мактабида, ўша куни Олтиариқда Анвар Обиджон ижодига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.
Бугун, 3 декабрь куни эса Фарғона шаҳрида Сайдали Одилов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий учрашув, марказдаги Санъат саройида назм ва наво кечаси нишонланади. Кечада Эркин Воҳидов ва Анвар Обиджон шеърлари асосида яратилган қўшиқлар танлови якуни эълон қилинади ва шоирлар ижодига бағишланган расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Тадбирлар давомида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова фарғоналик адабиёт дарғаларининг ижод ва ҳаёт йўллари ҳақида сўзладилар. Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров ҳақида ҳужжатли лавҳа, Исажон Султон қаламига мансуб “Навоий” романидан парча Қўқон шаҳар мусиқали драма театри ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида намойиш этилди. Шунингдек, 14 нафар фарғоналик ижодкорларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Шаҳардаги “Ижодкорлар боғи”да иштирокчилар Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гуллар қўйиб, шоир шахсига эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг шоир таваллудининг 85 йиллигига бағишланган адабий-бадиий анжуман, ҳаёт ва ижод йўллари акс этган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Адабий-бадиий кеча сўнгида “Тонг нафаси илҳомлари” танлови ҳамда Эркин Воҳидов стипендияси ғолиблари тақдирланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ