Жамият
Ўзбекистонда жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача (8,2 минг АҚШ долларига яқин) бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан мамлакат божхона ҳудудидан олиб чиқишга рухсат берилди.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон президентининг 31 октябрдаги фармонига таянган ҳолда хабар қилишича, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлган заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин.
Бунгача қиймати 5 минг доллардан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган.
Шунингдек, ҳукумат қарори (283-сон, 14.05.2020 й.) билан тасдиқланган низомга киритилган қўшимчага кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТ (Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими) киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 7 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрдан жисмоний шахсларга 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат беришни топширган эди.
2019 йил май ойида заргарлар ўз маҳсулотларини мустақил синовдан ўтказиш, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни чакана савдода сотиш, шунингдек, аҳолидан қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар парчалари ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ