Жамият
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг “AFC Annual Awards” йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол федерацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Совринни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қабул қилиб олди.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференцияси мамлакатимизда ўтказилди.
Қитъа миқёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди.
“Ушбу саъй-ҳаракатлар ОФК томонидан муносиб эътироф этилди”, — дейилади ЎФА хабарида.
Мазкур номинацияда ғолиблик учун Ўзбекистондан ташқари, Эрон ва Япония футбол ассоциациялари ҳам даъвогарлик қилганди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ