Жамият
Кеча ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги 2-ИДУМ да ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилди. Мазкур ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Таъкидланишича, видеолавҳада келтирилган ҳолат 30 октябрь куни содир бўлган. Тарих фани ўқитувчиси Қ.Ҳ. 9-синф ўқувчиси М.Б.ни қайта-қайта огоҳлантиришига қарамасдан дарс машғулотига тайёргарликсиз келганлиги учун уни калтаклаган.
Ҳолат яна бир ўқувчи томонидан тасвирга олиниб ижтимоий тармоққа жойланган.
“Бугунги кунда ушбу ходим билан тузилган меҳнат шартномаси унинг хоҳишига кўра бекор қилинганлигини маълум қиламиз. Шунингдек, Боғот тумани ички ишлар бўлими томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ