Жамият
Андижон вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган руҳий касалликлар шифохонасида беморнинг калтаклангани тасвирланган видеога муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси “Андижон вилоят руҳий соғлиқни сақлаш” диспансери кичик тиббий ходими У.Ш. бемор М.С.га қўпол муносабатда бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаси томонидан ўрганиш ўтказилиб, 28 октябрда 166-сонли буйруққа асосан фуқаро У.Ш. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган”, — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ