Лионел Месси 8-марта “Олтин тўп” совринини қўлга киритди

Сақлаш
14:55 / 31.10.2023 959 0

Парижда 2023 йил учун “Олтин тўп” совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.

“Интер Маями” клуби ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси асосий мукофот — “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

36 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, Месси “ПСЖ” сафида Франция чемпионатида чемпион бўлди, Маями клуби билан эса МЛС Лига Кубогида ғолиб чиқди.

Шу тариқа Месси фаолиятида 8 марта жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига айланди. Бу рекорд натижа ҳисобланади.

Топ-5 ликдан “Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (2), “ПСЖ”нинг Франциялик вингери Килиан Мбаппе (3), “Манчестер Сити”нинг бельгиялик ҳавбеки Кевин де Брюйне (4) ва испаниялик таянч яримҳимоячиси Родри (5) ўрин олган.

Маросимда яна бир қатор номинацияларда ғолиблар эълон қилинди:

Энг яхши аёл футболчи — Айтана Бонмати (“Барселона” / Испания)

Йилнинг энг яхши клуби — “Манчестер Сити” (Англия)

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси — “Барселона” (Испания)

Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси — Жуд Беллингем (“Реал”/Англия)

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони — Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”/Аргентина)

Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси — Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”/Норвегия)

Инсонпарварлик ёрдами учун Сократис соврини — Винициус Жуниор (“Реал”/Бразилия).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//