Жамият
Ўзбекистон Президенти Администрациясида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Жобир Одилович Азимов Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жобир Азимов муқаддам Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокурори лавозимларида фаолият кўрсатган, сўнгги вақтларда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Асилбек Анварович Худоёров Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Асилбек Худоёров ўз вақтида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Бундан ташқари, Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган.
.jpg)
Гаяне Олеговна Умерова Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Гаяне Умерова Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори, Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси бош котиби, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ