Жамият
Тошкент халқаро аэропорти олдида, кўприкдан тушаверишдаги айланма йўл марказида Ўзбекистон байроғи ўрнатилди, деб ёзмоқда «Газета.uz».
Байроқ устунининг баландлиги 62 м, матосининг ўлчами эса 12×24 м. Унинг атрофида баландлиги 16 м бўлган 38 та байроқ устунлари ўрнатилган бўлиб, уларда 2×4 м ўлчамдаги байроқлар ҳилпираб туради. Ушбу байроқлар шаҳарда ўтказиладиган миллий ёки халқаро тадбирларга, хорижий делегацияларнинг ташрифига қараб ўзгаради.
Бундан ташқари, йўл ўтказгичдан аэропортга чиқишдаги айланма йўл олдида фаввора, ўнг томонида эса улкан проекция экрани ўрнатилган.
Айни пайтда атроф ободонлаштирилмоқда, жумладан, аэропорт олдидаги автобус бекатини янгилаш ишлари кетмоқда.
Янги йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда ва уни 2024 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
.jpg)
.jpg)
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ