Жамият
Давлат статистика агентлиги Ўзбекистонда қайси жинс вакиллари кўпроқлиги ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этди. Шундан 18 176 873 нафарини аёллар, 18 422 891 нафарини эса эркаклар ташкил қилади. Доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўпроқ.
Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.
Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган. Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган. 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ