Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Сақлаш
23:09 / 02.12.2021 1225 0

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

 

– бир йил давомида доимий фаолият юритадиган «Маҳаллабай ишлаш штаби» тузилади;

 

– ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади;

 

– ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига тавсия қилинади;

 

– уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

 

– Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//