Жамият
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Жанубий Корея Республикасида илк бор ўтказилган халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур мусобақа давомида жанговар ҳаракатлар реалликка яқин бўлиши учун шаҳар ва тоғ ҳудудларида ташкил этилган амалий машғулотларда томонлар қарама-қарши куч сифатида жанг олиб борган. Унда асосан, дунёнинг етакчи давлатларидан сараланган жамоалар иштирок этди.
.jpg)
НАТО стандартларига асосланган ушбу мусобақанинг 12 та “жанги”да ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 та ғалаба билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин АҚШ ҳамда Корея Республикаси жамоаларига насиб этган — тўрттадан ғалаба.
“Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси пухта ва самарали ташкиллаштирилган тайёргарлик натижасида мусобақа мобайнида жасурлик, ғалабага бўлган иштиёқ, юксак даражадаги касбий ва руҳий тайёргарлик, шунингдек, шахсий таркибнинг жипслигини намоён этди”, — дейилади хабарда.
.jpg)
Ҳарбийлар 28 октябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинган.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ