Жамият
Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг ИИ босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг “Толариқ” (10-бекат), “Хонобод” (11-бекат) ва “Қурувчилар” (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Бу кунларда “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар поездлар ҳаракати “Технопарк” (Дўстлик-2) — “Қиёт” (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, йўловчиларга “Қиёт” (9-бекат) — “Қурувчилар” (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ