Жамият
Бугун, 27 октябрь куни “ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хизматнинг ишга туширилиши мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган мобил алоқа операторлари ўртасида соғлом, ижобий рақобатни янада кучайтириш билан бирга улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига олиб келади.
Унинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.
Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ