Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошановни қабул қилди.
Учрашув аввалида Қозоғистон Мажлисининг раиси давлат раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги Парламентлараро кенгашнинг бугун бўлиб ўтган биринчи йиғилишининг самарали натижалари таъкидланди.
Келишувларни бажариш, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида яқин парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида, ўз-ўзини бошқариш органларини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тажриба алмашиш, шу жумладан ёш депутатлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинди.
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ