
Жамият
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров республика давлат байроғига ўзгартириш киритиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
“Балки байроғимиз кўринишини қайта кўриб чиқиш вақти келгандир. Давлат байроғи элементларига маълум ўзгартиришлар киритиш амалиёти дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд”, — дейди у.
Жапаровга кўра, аввалроқ Қирғизистон жамиятида давлат байроғи кунгабоқарга ўхшаб кетиши ҳақидаги фикрлар янграган.
Бир гуруҳ парламент депутатлари республика байроғи дизайнини ўзгартириш ғояси билан чиққан. Улар қуёш нурларини тўлқинли эмас, балки тўғри қилишни таклиф қилган.
“Депутатлар таклиф қилган вариант менга ёқмаганди. Бир камчилик бордек туюлди. Қуёш нурлари тиканларга ўхшарди. Мутахассислар билан маслаҳатлашгандан сўнг, улар бу масалани тузатди. Янги версия ҳақиқатан ҳам қуёш нурларига ўхшайди”, — деди Садир Жапаров.
Қирғизистон байроғи мамлакат Олий Кенгашининг 1992 йил 3 мартдаги қарори билан тасдиқланган. Унга мувофиқ, байроқ ранги қизил бўлиб, марказида тасвирланган қуёш нурлари билан ўралган ўтовнинг туйнуги миллий рамз экани белгилаб қўйилган.
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ