Маданият
Термиз шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар ижодиёт мактабида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» республика танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий гвардия, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан имзоланган қўшма қарор доирасида ташкил этилди.
Танловда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган номзодлар «Адабиёт ва публицистика», «Тасвирий ва амалий санъат», «Миллий мақом ва миллий эстрада» йўналишида ўз маҳоратини намойиш этди.
Танлов ғолибларига Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ёшлар ижодига оид амалий санъат намуналари кўргазмаси ташкил этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ