Жамият
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши билан боғлиқ бир-бирига қарама-қарши фикрлар кўпаймоқда. Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги аҳолига тушунтириш берди.
Унга кўра, иситиш мавсуми Гидрометеорология хизмати агентлигидан иситиш мавсумини маълум санадан бошлаш тавсияси олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади.
“Иситиш мавсумининг бошланиши жиддий жараён бўлиб, биз бунга бор масъулиятимиз билан ёндашамиз. Тошкент шаҳри аҳолисидан вазиятга тўғри баҳо бериб, сабр қилишларини сўраймиз ҳамда яқин кунларда иситиш мавсуми бошланишини маълум қиламиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сон қарорига асосан иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ