Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади

Сақлаш
09:10 / 26.10.2023 792 0

Шавкат Мирзиёев “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонда мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидаги ходимлар мукофотланиши кўрсатиб ўтилган:

“Мардлик” ордени билан

Исамов Абдулҳамид Мирзаевич — Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори

“Дўстлик” ордени билан

Арзуев Жамбил Жумабаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи

Жумаева Алёна Шуҳратовна — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика маркази бош эксперти

“Жасорат” медали билан

Асқаров Улуғбек Умаралиевич — Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати отряди сафдор ходими

Аҳмедов Фаррухжон Баёнович — Самарқанд вилояти Ургут тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Ниёзов Бекзод Холиқович — Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси катта тезкор вакили

Раҳимов Тўлқинжон Фарҳадович — Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта тезкор вакили

Суванов Жамшид Эшпулатович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш колонияси бошлиғи

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Асадов Азизбек Кароматович — Бухоро вилояти Олот тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Асанов Сабиржан Жакаевич — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати отряди сафдор ходими

Баҳромов Бектемир Раҳмонович — Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Қурбонов Фарҳоджон Раҳимович — Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси

Норқўзиева Шаҳло Примқуловна — Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси пробация бўлинмаси катта инспектори

Султанов Анвар Абидхўжаевич — Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Раҳимов Ғуломбек Бабаханович — Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси махсус қабулхона катта назоратчиси

Шермуҳамедов Абдумажид Мавланович — Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Юсупов Абдулло Абдураҳмонович — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

“Шуҳрат” медали билан

Давранов Ғолибжон Исомиддинович — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Жаббаров Фарҳод Аҳмадович — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати баталони сафдор ходими

Ишпулатов Аббос Нурмаматович — Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлими 2-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи

Мираҳмедов Аброр Онарбоевич — Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Мўминов Бўриқул Ёдгорович — Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Палимбетов Бахтибай Жангабаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Рюмин Алексей Александрович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг ўринбосари

Туланов Абдумухтор Рузиматович — Андижон вилояти Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари

Ш.Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси