Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов бу хабарларни рад этди.
“Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд”, — деб ёзади у.
Шунингдек, вилоят ҳокими матбуот котиби тасдиқланмаган ахборотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам эслатиб ўтган.
Зойир Мирзаев 2021 йилнинг ноябридан буён Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келади.
Қайд этиш керак, бир неча манбалар Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод қилинганини ёзмоқда. Бироқ ҳозирча бу бўйича расмий маълумот берилмади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
77749
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ