Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди.
Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, “яшил” энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилган ва давом эттириляпти.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган С5+1 форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ