Энди «права» учун имтиҳонлар хусусий марказларда ҳам ўтказилади

Сақлаш
20:59 / 02.12.2021 869 0

Ўзбекистонда «права» учун имтиҳонлар хусусий марказларда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорининг ижроси доирасида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган хусусий имтиҳон марказлари ўз фаолиятини бошламоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши жараёнида эътирозларга сабаб бўлаётган коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида қилинмоқда.

 

Шуни инобатга олиб, барча автомактаблар маъмуриятидан ўз ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўргатиб, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш масаласига масъулият билан жиддий эътибор қаратишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//