Жамият
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда давлат раҳбарининг С гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
«Софосбувир-400 мг» дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув 2023 йил 3 октябрь куни мамлакат дипломатларининг Миср соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Муҳаммад Ҳасаний билан олиб борган самарали музокаралари натижаси бўлди.
Муҳаммад Ҳасаний мулоқот чоғида Ўзбекистонда гепатит C дан даволанаётган беморларга кўмак беришни давом эттириш учун Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигида жорий лойиҳани давом эттиришдан мамнунлигини ва ҳуманитар ёрдамнинг 16-партияси доирасида С гепатитига қарши «Софосбувир-400мг» дори воситаларини етказиб берилишини билдирганди.
Умумий қиймати 38 минг 456 АҚШ долларига тенг бўлган 3680 дона «Софосбувир-400мг» дори воситалари 21 октябрь куни Шарм аш-Шайхдан Тошкентга олиб келинди.
Ушбу дори воситаларини етказиб бериш 29 апрель куни бошланган, 23 сентябрь куни дориларнинг 15-партияси етказиб берилган эди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ