Жамият
Сурхондарё вилоятида «ВАЗ-2106» («Жигули») русумли автомашинанинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.уз» нашрига вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Элнур Абраев маълум қилган.
Ҳодиса 19-октабр куни Денов туманидаги «Денов-Мобил» МЧЖга қарашли газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Ҳайдовчи танишининг машинаси ёрдамида «Жигули»ни ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳайдаб келган. Машинага метан газини қуйиш пайтида унга ўрнатилган пропан баллони портлаб кетган.
Оқибатда ёнилғи қуйиш шохобчаси ходими (1980 йилда туғилган) ва машинани шохобчага етказишга ёрдам берган иккинчи ҳайдовчи (1998 йилда туғилган) воқеа жойида ҳалок бўлган. «Жигули» ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56605
Жамият
55806
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ