Тошкент шаҳридаги иккита ҳокимликка биттадан уй совға қилинди

Сақлаш
17:08 / 02.12.2021 962 0

Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Чилонзор тумани ҳокимликларига биттадан уй совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимларининг тегишли қарорлари имзоланди.

 

Туман ҳокимлиги қарорига кўра, «KICHIK HALQA SH.D.A» хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати раҳбари Учтепа туманидаги 14-мавзе, 12-уй, 2-хонадонни ўз ихтиёри билан Учтепа тумани ҳокимлиги тасарруфига топширган.

 

Шунингдек, Чилонзор тумани ҳудудидаги «AST LIDER» МЧЖ ўз ихтиёрига кўра унинг тасарруфидаги Ал-Хоразмий кўчаси, 66/8-уй, 58-хонадонни (3 хонали, умумий майдони 95,68 кв.мдан иборат) Чилонзор тумани ҳокимлиги тасарруфига ўтказиб берилган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//