АҚШда намойишчилар Конгресс биноларидан бирига бостириб кирди

Сақлаш
15:12 / 19.10.2023 881 0

Фаластин тарафдори бўлган намойишчилар АҚШ Капитолий мажмуасининг кириш эшиги бўлган “Cannon Rotunda” биносини эгаллаб олишди.

Қайд этилишича, бир неча киши ҳибсга олинган ва бино атрофида “ҳозир ўт очишни тўхтатиш” ҳақидаги шиорлар эшитилади.

Кейинроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг вақтинчалик спикери Патрик Макгенри намойишчилар олдига чиққан. Оломон қаршисида у Ротундага Исроил байроғини осиб қўйган.

Fox 13 нашрининг ёзишича, митинг ташкилотчиларига кўра, Капитолий яқинида камида 10 минг киши бор, яна 500 нафари Cannon биносига киришга муваффақ бўлган. Намойишчилар Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда ва “Исроил ҳукумати томонидан фаластинликларга нисбатан давом этаётган этник тозалаш”ни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Фаластин учун намойишни “Тинчлик учун яҳудий овози” ташкилоти ўтказгани айтилмоқда. Унинг аъзолари ўзларини антисионист-яҳудийлар деб атайди.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” баптистлар касалхонасига зарба берилди. Камида 800 киши ҳалок бўлди. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса “Исломий жиҳод”ни айблади.

Дунё ҳамжамияти ушбу ҳужумни “даҳшатли ҳарбий қирғин” ва “инсоният учун шармандалик” деб баҳоламоқда.

Ўзбекистон ҳам “бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз”, деб баёнот берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//