Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига бўлган амалий ташрифи якунланди.
Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди.
Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси, ушбу мамлакатнинг етакчи «Ameri International», «CAMCE», «China Energy», «State Grid» корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумига келган делегациялар раҳбарларини тантанали кутиб олиш маросимида иштирок этди.
Юбилей форумнинг очилишида қатнашиб, давлатимиз раҳбари “яшил” тараққиёт масалаларига бағишланган ялпи сессиясида нутқ сўзлади, Хитой ҳамда “Макон ва йўл” ташаббусининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президент Тошкентга жўнаб кетди. “Шоуду” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77666
Жамият
56688
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ