Жамият
Ижтимоий тармоқда туркиялик сайёҳ Ўзбекистонда темир йўл ходимига пора бериб, экономдан VIP классга ўтгани ҳақида видео тарқалмоқда. Видеода айтилишича, сайёҳ Тошкент—Андижон йўналишидаги саёҳатида поезд ходимига 100 минг сўм (8,20 доллар) қўшимча пул бериб жойини алмаштирган.
Ўзбекистон темир йўллари ходими ҳолат ўрганилаётгани, яқин орада расмий муносабат берилишини маълум қилди.
Пора эвазига жойини ўзгартирган сайёҳ умрида биринчи марта пора берганини ва бундан ўзи ҳам ғалати бўлганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, нидерландиялик сайёҳ 15 доллар эвазига жойини ўзгартирган эди. Бунинг ортидан темир йўл ходими ишдан олинганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ