Эҳтиёт бўлинг — киберфирибгарлар

Сақлаш
16:21 / 02.12.2021 1139 0

Ҳозирги вақтда маблағларни ўғирлашнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири жиноятчилар алдов йўли билан ҳамда Click ва Payme каби тўлов тизимларининг қалбаки веб-сайтларини яратиш орқали фуқароларнинг пластик карталари ҳақида маълумот олишади ва ноқонуний равишда жабрланганларнинг маблағини ўзлаштиради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари фуқароларни масофавий банк хизматлари ва тўлов ташкилотларининг электрон пул ўтказмаларидан фойдаланувчилар томонидан содир этиладиган киберҳужум, фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида огоҳлантирди ва қуйидагиларни тавсия этди:

 

1. Тасдиқлаш кодини ошкор қилманг

Ҳеч қачон бировга SMS орқали олинган бир марталик тасдиқлаш кодини маълум қилманг. Ушбу текширилган код ёрдамида фирибгарлар ҳисоб рақамингиздан рухсатингизсиз пул маблағларини кўчиришлари ёки мобил иловалар орқали уларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.

 

 

2. Бегона кишига банк картаси ёки банк мобил иловасидаги аккаунтингиз тўғрисида маълумот берманг

Унутманг, банк картасига пул ўтказиш учун картанинг амал қилиш муддати зарур эмас, унинг 16 та белгили рақамини билиш етарли. Ёдда тутинг, банк, тўлов ташкилоти ходимлари сиздан банк картангизнинг амал қилиш муддатини ёки SMS орқали олинган тасдиқлаш кодини сўрашмайди. Сизга қўнғироқ қилиб, ўзини банк ишчиси, тўлов ташкилоти ёки бошқа давлат муассасасининг маъмури сифатида таништирган ҳамда пластик картангиз ёки банк мобил иловасидаги аккаунтингиз ҳақида сўраган шахсларга пластик картангиз тўғрисидаги махфий ёки шахсий маълумотларни ошкор этманг. Улар фирибгар бўлишлари мумкин. Агар сиз ҳисоб рақамингизда ўзгаришларга олиб келувчи маълумотларни олишга уринишлар, шубҳали тўловлар, номингизга расмийлаштирилган кредит ёки депозитларни билиб қолсангиз хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилишингиз ва маълумотларга аниқлик киритишингиз лозим.

 

3. Таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар расмий сертификатланган ёки лицензияга эга эканлигига ишонч ҳосил қилинг

Турли реклама акциялари, лотореяларда ютуқлар, брокерлик хизматлари, валюта айирбошлашда иштирок этиш, хорижда онлайн таълим ва юқори даромадли иш ўринларига тез ва осон ишга жойлашиш, олдиндан сармоя киритиш билан қисқа муддатда бойиб кетиш, онлайн савдо платформаси орқали арзон нархда маҳсулотни етказиш каби юқори даромад олишга ундовчи ёлғон таклифлар билан фуқаролар ишончидан фойдаланиб пул маблағларини ўзлаштиришга уриниш ҳолатлари кўп учрамоқда. Шу ўринда фирибгарлар қалбаки шартнома ва ҳужжатларни тақдим этиб фуқароларни ишонтиришга уринишади.

 

4. Интернетдаги веб-саҳифаларнинг расмийлигини текширинг

Шубҳали веб-сайтларга банк картангиз маълумотларини ва SMS тарзда жўнатилган тасдиқлаш кодини киритманг. Ҳозирги кунда фирибгарлар тўлов ташкилотлари сайтларига ўхшаш қалбаки саҳифаларни тарқатмоқда. Сайтда банк картаси тўғрисида маълумот киритилганда, фирибгарлар ушбу маълумотдан мобил банк иловасига банк картасини улаш ва пул маблағини ўғирлаш учун фойдаланиш хавфи мавжуд бўлади. Агар сизда таклиф этилаётган веб-саҳифанинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғонса, уни тегишли ташкилотнинг Интернетдаги расмий сайт манзили ёки веб-саҳифаси билан таққосланг.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//