Жамият
Наманганда ҳайдовчи чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига 1000 АҚШ доллар миқдоридаги пул ва 4 дона телевизорларни пора тариқасида таклиф қилди. Бу ҳақида ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, 2021 йил 1 декабрь куни Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Маматқулов томонидан маскандан ҳаракатланиб ўтаётган “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилган. Текширув давомида автомобилда 16 дона тегишли ҳужжатларсиз телевизорлар олиб кетилаётгани маълум бўлган ва баённома орқали туман ИИБга олиб келинган.
Ҳайдовчи ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига 1000 АҚШ доллар миқдоридаги пул ва 4 дона телевизор беришни таклиф қилган. ЙПХО командири ўринбосари А.Абдусамадов мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ бошлиғига билдирги орқали, пора таклиф қилаётган фуқарога қонуний чора кўрилишини сўраган.
Билдирги асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, Поп тумани ИИБ маъмурий биноси ёнида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Х.С. ЙПХ ходимига 900 АҚШ доллар миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ